Автотеххизмат жамоаси ҳайдовчилар учун фойдали маслаҳатлар ва “лайфхаклар” билан бўлишишда давом этади

Одатда, “Avtotexxizmat маслаҳатлар” бўлимида ҳайдовчилар учун биз фойдали маслаҳатлар ва “лайфхаклар” билан бўлишамиз. Бугун эса биз сизга автомобилларни носозликка олиб келадиган энг оммабоп бўлган учта хатти-ҳаракатларни ва ундан тезда ҳолос бўлиш йулларини айтиб ўтамиз.

1. Ёқилғи баки бўшаб қолса ёқилғини қўйиш. Мазкур одат ҳайдовчилар орасида энг оммалашган ҳисобланади. Аммо, ҳамма ҳам билмайдики ёқилғи баки бутунлай бўшаб қолса муаммо келиб чиқишини. Ёқилғи бакида механик аралашма тўпланади, шунингдек тубида чўкинди пайдо бўлади. Бу чўкинди кейинчалик ёқилги насосига тушиши натижасида насосга ҳамда фильтрга зарар етказади.

2. Қияликлардан тушишда автомобилнинг тўхташ педалини ушлаш. Кўп ҳолларда ҳайдовчилар қияликлардан тушиш жараёнида автомобилни ўз вақтида тўхтатиш учун автомобилнинг тўхташ педалини ушлаб турадилар. Лекин бундай ҳолатлар тўхташ механизимини қизиб кетиш ҳолатига олиб келади ва муддатидан аввал дисклар ва калодкаларни емирилишига олиб келади.

3.Двигателни қиздирмай автомобилни юқори тезликка чиқариш. Замонавий двигателларни қиздириш шарт эмаслигига қарамай, двигателни ишчи ҳароратгача қиздирмай катта тезликда ҳайдаш автомобил двигатели билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Юқорида санаб ўтилган ёмон одатларидан ҳалос бўлишга ҳаракат қилинг, шунда сизнинг автомобилингизнинг хизмат қилиш даври бир неча баробар узаяди!

Телефон рақамларимиз:
+99871-279-46-67; +99871-279-33-37; +99890-948-09-95 (Telegram)

Тошкент ш, Бунёдкор кўчаси, 118
Мўлжал: Собир Раҳимов метро бекати