Компаниянинг ички (локал) ҳужжатлари – бу ҳар бир ишчининг мажбурияларини, компания тузилмаси, структуравий бўлинмалари ўзаро фаолияти, у ёки бу ҳолатдаги ҳаракатлари тартибина аниқловчи ҳужжатдир.

Компаниянинг ички ҳужжатлирига қуйидагилар киради: корхона бошқарув органлари тўғрисидаги низом (директорлар кенгаши, раҳбарият, бошқарма, бош директор, текширув комиссияси), коллегиал келишув, ишчилар билан тузилувчи наъмунавий меҳнат шартномаси, структуравий бўлинмалар тўғрисидаги низом, ишчилар тўғрисидаги низом, мукофотлаш тўғрисидаги низом, маҳфий маълумотлар тўғрисидаги низом, штат жадвали, лавозим йўриқномалари, ички мехнат тартиби қоидалари, бошқа ички ҳужжатлар.

Кўплаб корхона раҳбарлари корпоратив корпоратив ҳужжатлар иш юритиш, расмийлаштириш ва сақлаш масалаларига эътибор бермасликка ўрганиб қолишган.