Компания ҳақида қисқача маълумот

«Avtotexxizmat» Тошкент Ҳудудий Акциядорлик Жамиятининг

қисқача тавсифи

           Корхона 1969 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик мақомини олган вақтдан бошлаб, халқ хўжалигининг барча соҳаларида корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва иқтисодий жиҳатдан қайта ўзгартириш жараёни бошлаб юборилди, ва бунинг натижасида Тошкент «Автотеххизмат» ихтисослаштирилган корхонаси - Тошкент «Avtotexxizmat» Ҳудудий Акциядорлик Жамиятига қайта ўзгартирилди.

            Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги ЎзР-370-сонли “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунини бажариш учун, Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 21.10.2014 йилдаги қарори билан, Очиқ Тошкент «AVTOTEXXIZMAT» Ҳудудий Акциядорлик Жамияти (ОТҲАЖ), Тошкент «AVTOTEXXIZMAT» Ҳудудий Акциядорлик Жамияти (ТҲАЖ), деб қайта номланди.

            «Джи Эм Узбекистан» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган ватанимиз автомобилларини сотишда воситачилик фаолияти, уларни қайта сотиш, кафолатли ва кафолатдан сўнгги таъмирлаш ишлари Тошкент Ҳудудий Акциядлорлик Жамиятининг асосий фаолияти ҳисобланади.

            

Тошкент Ҳудудий Акциядлорлик Жамияти таркибига қуйидагилар киради:

  • майдони 1083 метр кв. иборат бўлган чакана савдо корхонаси (автосалон) (ватанимиз автомобилларини сотишда воситачилик фаолияти);
  • Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси ,118-уй манзилида жойлашган 53та машина-пост қувватига эга бўлган бош СТО. Ишбай-ишчилар сонини 168 киши ташкил этади.
  • майдони 28 кв.м. иборат бўлган эҳтиёт қисмлар, автомобиллар ашёлари, мойлаш ёғлари, тормоз ва совутувчи суюқликлар ва ҳ.к. сотиш бўйича ГСТО қошидаги дўкон;
  • Тошкент шаҳри А.Темура кўчаси ,79-уй манзилида жойлашган 41та машина-пост қувватига эга бўлган бош СТО-3. Ишбай-ишчилар сонини 120 киши ташкил этади.
  • майдони 23 кв.м. иборат бўлган эҳтиёт қисмлар, автомобиллар ашёлари, мойлаш ёғлари, тормоз ва совутувчи суюқликлар ва ҳ.к. сотиш бўйича СТО-3 қошидаги дўкон;

             Тошкент Ҳудудий Акциядлорлик Жамияти йилига 57 – 60 минг атрофида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажаради, улардан тахминан 90% «Джи Эм Узбекистан» АЖ ишлаб чиқарган автомобиллардир.

Тошкент «AVTOTEXXIZMAT» Ҳудудий Акциядорлик Жамиятининг 2013 йил учун асосий кўрсатгичлари:

  • ватанимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш - 6 656 бирлик;
  • кўрсатилган автосервис хизматларининг ҳажми – 5 261 747,4 минг.сум;
  • АО дўконларига эҳтиёи қисмлар сотиш– 1 882 439,7 тыс.сум.