ТХАЖ «AVTOTEXXIZMAT» ТАҚДИМОТИ НАМУНАСИ

 

             «AVTOTEXXIZMAT» Тошкент Худудий акциядорлик жамияти таркибидаги мавжуд бўлинмалар:

         1083 кв майдонга эга чакана савдо бўлинмаси (автосалон) (Ватанимизда ишлаб чиқариладиган автомобилларни сотишда воситачилик хизмати кўрсатиш учун);

      Тошкент шаҳар, Бунёдкор шох кўчаси 118 уйда жойлашган, ишчи-усталарнинг сони 168 кишини ташкил этадиган, 53 та машина-пост қувватли бош техник хизмат кўрсатиш станцияси (ишлаб чиқариш учун ажратилган майдони 8900 кв.м).. 

  Бош техник хизмат кўрсатиш станцияси қошидаги автомобилларга эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, турли хилдаги мойлар, тормоз ва совутиш суюқликлари ва бошқа керакли маҳсулотлар билан чакана савдо қилувчи, 28 кв.м майдонли дўкон.

Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси 79 уйда жойлашган, ишчи-усталарнинг сони 121 кишини ташкил этадиган, 41 та машина-пост қувватли техник хизмат кўрсатиш станцияси (ТХКС-3). Ишлаб чиқариш учун ажратилган майдони 6170 кв.м.

  Техник хизмат кўрсатиш станцияси (ТХКС-3) қошидаги автомобилларга эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар, турли хилдаги мойлар, тормоз ва совутиш суюқликлари ва бошқа керакли маҳсулотлар билан чакана савдо қилувчи, 23 кв.м майдонли дўкон.

        Тошкент Ҳудудий акциядорлик жамияти йилига 57-60 минг автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизмати кўрсатади, шуларнинг 90 % и “GM O’zbekiston” АЖ ишлаб чиқарган автомобиллардир.

Жойлашган ўрни

Ўзбекистон Республикаси, 100161, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси,118 уй.

Таркибий бўлинмаси –

ТХКС-3 - Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 79 уй

Ташкил қилинган санаси

Корхона 1969 йили ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитасининг 25.08.1995 йилдаги № 236 к - ПО сонли буйруғига асосан акциядорлик жамиятига айлантирилган.

Ишчилар сони

435 нафар.

Асосий фаолияти

Тошкент ҳудудий акциядорлар жамиятининг асосий фаолияти юртимизда ишлаб чиқариладиган “GM O’zbekiston” АЖ автомобилларини сотишда воситачилик хизмати кўрсатишдан иборат.

Фаолиятининг бошқа турлари

· Автомобилларга сотув олди хизмати кўрсатиш;

·     Юртимизда ишлаб чиқариладиган автомобилларга кафолат хизмати кўрсатиш;

·        Енгил автомобилларга сотувдан кейинги техник хизмат ва таъмирлаш хизматлари кўрсатиш;

·        Енгил автомобиллар учун эҳтиёт қисмлари савдоси.

Айни пайтдаги акциядорлар ва уларнинг улушлари

1) «Автосаноатинвест» МЧЖ – 29,145%

2) «O’zavtotexxizmat» АЖ –            1,77%

3) Жисмоний акциядорлар          69,8%

Сотиладиган активлар

Таклиф:

Чет эл инвесторларига ҳам сотиш имкониятини (15 % дан кам бўлмаган миқдорда) кўзда тутган ҳолда, оддий, эгасининг номи ёзиладиган 177 300 дона қўшимча акциялар чиқариш.

Таклиф этилаётган активларнинг бозор қиймати

Қўшимча эмиссия чиқарилганлиги қайд этилгандан сўнг, акция пакетларининг бозор қиймати мустақил баҳолаш компаниясини жалб қилиш орқали аниқланади.

Акцияларнинг чет эл инвестори улуш сотиб олгандан сўнг тақсимланиши

Чет эл инвестори улуши 15 %, бошқа акциядорларнинг улуши эса қўшимча акциялар жойлаштириш натижасига кўра

Инвесторнинг қўшимча инвестиция мажбуриятлари

Талаб этилмайди

Акцияни  сотиш механизми

«Тошкент»  Республика фонд биржасининг  валюта майдончаси орқали

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот санаси

2016 йил май

  

Автотеххизмат ТХАЖ тақдимоти