Фаолиятининг мақсади ва моҳияти

Жамият фаолиятининг моҳияти (асосий йўналишлари) ва мақсадлари.

Жамият фаолиятининг моҳияти Ўзбекистон Республикасида тақиқланмаган ҳар қандай турдаги фаолият билан шуғулланишдан иборат

Жамият фаолиятининг моҳияти қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ватанимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сотувида маркетинг, сотув, воситачилик хизматлари, енгил автомобилларга микроавтобусларга, фургонларга, юк автомобилларига, ҳамда уларнинг деталлари ва эҳтиёт қисмларига сотувдан аввалги ва сотувдан кейинги хизматлар кўрсатиш. 

Жамият фаолиятининг моҳияти ва мақсадларининг рўйхати ҳеч қандай тарзда Жамиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган ҳар қандай ишбилармонлик соҳасида чегараланмайди.

Фаолиятининг турлари:

Жамият ўз фаолияти моҳияти доирасида, бироқ ҳеч қандай тарзда чегараланмаган ҳолда, қуйидагиларни амалга оширади:

- автотранспорт воситаларини сотувдан аввал тайёрлаш ва кафолатли таъмирлаш;

- жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, автомобилларга газбаллонли жиҳозлар ўрнатиш;

- автомобиллар сервисининг янги турларини яратиш ва жорий этиш, уларнинг рақобатбарбошлилигини ошириш;

- янги технологияларни, илмий-жорий этиш фаолиятини жорий этиш;

- воситачилик, шу жумладан савдо-харид, савдо-воситачилик ва лизинг фаолияти;

- улгуржи савдо (автомобилларга эҳтиёт қисмлар, узеллар, мойлаш ёғлари, тормоз ва совутувчи суюқликлар, автомобиллар анжомлари, техник ҳужжатлар, қурилиш материаллари, халқ хўжалиги моллари, қишлоқ хўжалиги ва консерва маҳсулотлари);

- чакана савдо (автомобилларга эҳтиёт қисмлар, узеллар, мойлаш ёғлари, тормоз ва совутувчи суюқликлар, автомобиллар анжомлари, техник ҳужжатлар, қурилиш материаллари, халқ хўжалиги моллари, қишлоқ хўжалиги ва консерва маҳсулотлари);

- дилерлик фаолияти (автомобиллар билан савдо қилишда воситачилик фаолиятия ва ҳ.к.);

- кўргазмалар, ярмаркалар ва аукционлар ташкил этиш;

- қурилиш, таъмирлаш, бадиий-безаш ишлари ва фото ишлари;

- автотранспорт хизматлари;

- юклаш-тушириш ва бошқа транспорт-экспедицион хизматлари билан таъминлаш;

- кўчмас мулк операциялари;

- халқ хўжалиги моллари ва ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш;

- ташқи иқтисодий фаолият;

- фоизли қарзлар бериш.